21:13 / 21.02.2017
13 127

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасидан озод этилди

Соғлиқни сақлаш вазири вазифасидан озод этилди

2016 йил декабрь ойидан бери Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини эгаллаб келаётган Адҳам Икромов ўз вазифасидан озод этилди. Вазирлик Ахборот хизматининг хабар қилишича, Алишер Шодмонов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимини эгаллаган, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Адҳам Икромов 2016 йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланган эди.

Алишер Шодмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси илм-фан, таълим, маданият ва спорт Қўмитаси Раиси лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Шодмонов 1962 йил Андижон шаҳрида туғилган. У 1985 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Маълум қилишларича, Адҳам Икромов Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимини сақлаб қолган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Соғлиқни сақлаш вазири вазифасидан озод этилди