
Испания Миллий суд ҳайъати Valtonyc тахаллуси билан машҳур рэпер Хосе Мигель Аренас Бельтранни 3,5 йиллик қамоқ жазосига маҳкум этди. У қиролни ҳақорат қилгани ва терроризмни қўллаб-қувватлагани учун шундай жазога лойиқ топилган. Бу ҳақда El Mundo газетасига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Судьяларнинг хулосасига кўра, Valtonyc интернет орқали эркин тарзда тарқалаётган қўшиқларида Басклар террорчилик ташкилоти ЭТАнинг фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари, у қирол ва қироллик оиласини таҳқирлайди.
Миллий суд ҳайъати фикрича, Конституция талаблари ҳақида гап кетганда сўз эркинлиги чекланади. Шунга қарамай, рэпер суд қароридан норози бўлиб, ўз сўзларини инкор этиш ниятида эмас. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.