11:58 / 26.02.2017
9 075

Ўшда 34 ёшли тадбиркор номаълум шахслар томонидан чопиб кетилди

Ўшда 34 ёшли тадбиркор номаълум шахслар томонидан чопиб кетилди

Қирғизистоннинг Ўш шаҳри Анор туманида бир эркакнинг зўравонлик аломатлари билан ўлдирилган жасади топилди. Бу ҳақда Turmush нашрига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

Воқеа 24 февралда соат 07:00ларда юз берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 34 ёшли эркак болта билан ўлдирилган. У олинган жароҳатлардан воқеа жойида жон берган. Эркак шу тумандаги уйлардан бирида яшаган.

Кейинроқ ҳуқуқ-тартибот муассасаларида маълум қилинишича, марҳум Ўш шаҳрида яшовчи Ж.К. исмли, 1983 йилда туғилган шахс бўлиб чиққан.

Эркакнинг боши ва танасида санчувчи-кесувчи буюмдан қолган бир нечта жароҳатлар аниқланган. Эркак Ўшдаги АЁҚШлардан бири эгаси бўлган.

Аввалроқ нашр Ўшнинг марказий майдонидаги тўполонда пичоқ жароҳати олган тадбиркор ҳақида хабар берган. Маълум бўлишича, жанжал иштирокчилари жароҳат олган А.Т. ва ўлдирилган 34 ёшли Ж.К. бўлган. Улар бизнес-ҳамкорлар ва дўстлар бўлганлар.

Дастлаб пичоқ жароҳати олган А.Т. ИZЮМ ресторанида бир гуруҳ кимсалар билан жанжаллашиб кетгани тахмини билдирилган. Бироқ ресторан маъмури у ерда ҳеч қандай жанжал бўлмаганини маълум қилган.

Унинг айтишича, бу икки тадбиркор ресторанда бўлмаган. "Бизнинг ресторан ҳар куни 01:00гача ишлайди. Ўша куни 16 февралда, биз ресторанни одатдагидек ёпганмиз. Ҳамма ёқ тинч эди. Биз ресторанни йиғиштириб бўлганимизда соат 03:00 бўлганди. Биз уйга қайтаётганимизда марказий майдонда кимлардир уршаётгани, кимнидир пичоқлашганини эшитдик. Аниқланишича, пичоқдан жароҳат олган кимса бизнинг ресторанда дам олган экан. Ўша кеча у икки ўртоғи билан бирга бўлган ва ресторанни тинчлик билан тарк этган. Улар ҳеч ким билан жанжаллашишмаганди", деб айтган маъмур.

А.Т.га пичоқ билан жароҳат етказиш ҳолати бўйича гумонланувчи қўлга олинган. У тергов изоляторига жойлаштирилган. Яна икки гумонланувчи қидирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўшда 34 ёшли тадбиркор номаълум шахслар томонидан чопиб кетилди