
Туғруқхонадан чиқишга улгурмай, Сурхондарё вилояти фуқароси ўз чақалоғини сотишга уринди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Наргиза исмли аёл (исмлар ўзгартирилган) сўроқ чоғида ўз қизини сотишга мажбур бўлгани, чунки унинг отаси қизидан воз кечганини айтди. Унинг сўзларига кўра, эри ўғил фарзанд туғилишини истаган, оиладаги тўртинчи қиз боладан эса қутулишни сўраган.
Наргиза чақалоқдан «қутулиш» йўлини туғруқхонадаёқ ўйлаб қўйди ва бу ҳақда палатадошларига шипшиди. Аёлнинг узоқ кутишига тўғри келмади. Ҳали туғруқхонадан чиқиб улгурмай, бир аёл унинг ёнига келиб, воситачилик қилишга тайёрлигини айтди.
Наргиза ўз фарзанди учун 5 миллион сўм талаб қилди, аммо «харидор»нинг воситачи орқали етказилган сўрови билан бир миллион сўмга арзонлаштирди.
Бир неча кундан сўнг томонлар «олди-сотди» амалга ошиши керак бўлган кафеда учрашди. Воситачи шартлашилган пулни қолдириб, чақалоқни олиб кетди, аммо у ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан бирга қайтиб келди.
Гумонланувчи дарҳол ўз айбига иқрор бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.