Президентимиз Қарши туманидаги "Нукробод" қишлоқ фуқаролар йиғинининг Якка ёғоч массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган арзон уй-жойларни бориб кўрди, деб ёзади Даракчи нашри.
Одамлар ҳаётини янада фаровонлаштириш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудида янги лойиҳадаги арзон, замонавий, шинам уй-жойлар қурилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтармоқда.
Ушбу қарорга мувофиқ Якка ёғоч массивида ер участкаси 2 сотих бўлган уч хонали уйлар қурилди. Бу уйларнинг фойдаланиш майдони 63,5 квадрат метр бўлиб, унда иккита ётоқхона, меҳмонхона, ошхона, ювиниш хоналари ва қозонхона мавжуд. Ҳовлисида хўжалик бинолари қурилган.
Икки қаватли 16 хонадонли турар-жой бинолари икки ва уч хонали қилиб қурилган. Уйларда ётоқхона, меҳмонхона, ошхона ва ювиниш хоналари ҳудуднинг иқлим шароити, санитария ва хавфсизлик талаблари, халқимизнинг миллий ҳаёт тарзига оид барча жиҳатлар ҳисобга олинган ҳолда барпо этилган.
Ўз уй-жойига эга бўлиш ҳар бир инсон ҳаётида қанчалик муҳим эканини барчамиз яхши биламиз, деди Президентимиз. Халқимиз уйи борнинг ўйи йўқ, деб бекорга айтмаган. Бунинг чуқур маъноси бор. Бундай уй-жойлар тақсимотида халқимизга хос ҳақиқат ва адолат мезонларига қатъий риоя этилиши керак.
Қурилиш материалларининг таннархини камайтириш ҳисобига уйларнинг нархини янада арзонлаштириш, ташқи инженерлик тармоқлари – ичимлик суви, ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш, атрофларини ободонлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.
Президентимиз янги уй соҳибларидан бири Алишер Аҳмедов хонадонида бўлиб, бу ерда яшаш учун яратилган қулай шароитлар билан танишди, дилдан суҳбатлашди. Ёш оила аъзолари давлатимиз раҳбарига эътибори ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев Мирмирон массивидаги янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қурилган уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси билан танишди.
Ушбу иссиқхона 25 гектар майдонда метал, тахта, плёнка ва бошқа маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳолда барпо этилади. Бу ерда лимон, мандарин ва папайя каби цитрус мевалар, помидор, бодринг, гулкарам, ҳар хил кўкатлар етиштирилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида иссиқхонада йилига 3 миллиард сўмлик маҳсулот етиштирилади. Уларнинг бир қисми ички бозор талабларини қондирса, қолгани экспортга йўналтирилади. Натижада аҳоли қиш мавсумида ҳам арзон мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминланади. 229 иш ўрни яратилиши аҳоли турмуш фаровонлигининг ортишига хизмат қилади.
Президентимиз бундай иссиқхоналарни қуриш ва улардан фойдаланишда замонавий технологияларни қўллаш, ишга малакали мутахассислар билан бирга коллеж битирувчиларини ҳам кенг жалб этиш борасида зарур кўрсатмалар берди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди