
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкинни қабул қилди. Бу ҳақда Qalampir ёзмоқда.
Давлат раҳбари меҳмонни қутлар экан, мамлакатларимизнинг замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги юксак даражада эканини алоҳида таъкидлади.
Суҳбат чоғида экстремизм, терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Сергей Наришкин қабул учун Президент Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди ва Президент Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди.
Россия Ташқи разведка хизмати директори давлатларимиз хавфсизлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларни бажаришдаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар