Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари якуний мақсади ўз жонига қасд қилиш бўлган «Кўк кит» ўйинида 15-даражага ўтган 5 нафар мактаб ўқувчисини «ўлим гуруҳи»дан сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ вакили «Тошкент» телеканалининг «Пойтахт» дастурига берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» нашри.
«Правда Востока» нашрининг қайд этишича, виртуал кенгликларни назорат қилиш ўта мушкул, баъзан ҳатто ота-оналар ҳам фарзандлари айнан қайси сайтларга кираётганлигини билмаслиги мумкин. Хусусан, бир неча ойдан бери «Кўк кит» ўйинига (унинг «Мени 4:20 да уйғот», «Фея» каби кўплаб номлари бор) қизиқиш кучайгани кузатилмоқда.
Бола ёки ўсмир ўйинда иштирок этишга рози бўлиши билан унга турли топшириқлар бериш бошланади. Аввалига улар хавфсиздек туюлади. Масалан, кит ёки каркидоннинг суратини чизиш, тонгда туриш ва шунга ўхшаш, бироқ даража ошиб борган сари вазифалар мураккаблашиб, хатарли тус ола бошлайди. Болалардан газни ёқиб қўйиш ва ухлаш ёки ҳаракатланаётган транспорт олдидан югуриб ўтиш сўралади.
Жойларда болалар ва ўсмирларни бу каби «ўйин»лардан асрашга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, руҳшуносларнинг нафақат болалар, балки ота-оналар билан мулоқотлари фаоллашди. Барча таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинларида тегишли мутахассислар иштирокида семинарлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди