Андижонда она ва боланинг уй-жойга кириш ҳуқуқи тикланди

Андижонда она ва боланинг уй-жойга кириш ҳуқуқи тикланди
Қисқача

Мажбурий ижро бюросининг Бўстон туман бўлими она ва унинг вояга етмаган фарзандини уй-жойга киритиш бўйича суд қарорини ижро этди. Фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2025 йил 15 сентябрдаги ижро варақасига асосан фуқаро Ж.Б. 2020 йил 12 сентябрда туғилган Х.М. билан бирга Бўстон тумани Янгиобод маҳалласидаги уй-жойга киритилди.

Суд ҳужжати ижросини таъминлаш доирасида Мажбурий ижро бюроси Бўстон туман бўлими томонидан она ва унинг вояга етмаган фарзандини уй-жойга жойлаштиришга қаратилган ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Бўстон туманлараро судининг 2025 йил 15 сентябрдаги ижро варақасига асосан фуқаро Ж.Б. 2020 йил 12 сентябрда туғилган вояга етмаган Х.М. исмли фарзанди билан бирга Ж.Ж. мулки ҳисобланган ва бошқа жавобгарлар фойдаланиб келаётган Бўстон тумани Янгиобод маҳалласи, Янгиобод кўчасида жойлашган уй-жойга мажбурий тартибда киритилиши белгиланган.

Ижро жараёнида давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда назарда тутилган барча зарур тадбирлар кўрилиб, энг аввало боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устувор тарзда таъминланди. Ижро ҳаракатлари маҳалла фаоллари, шунингдек, тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилди.

Якунда она ўзининг вояга етмаган фарзанди билан белгиланган уй-жойга киритилиб, суд қарори ижроси тўлиқ таъминланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар