2 март куни Туркиянинг жанубида жойлашган Адиёман вилоятидаги Самсат шаҳрида юз берган 5,5 магнитудали зилзила оқибатида камида 5 киши енгил жароҳатлар олди. Бу ҳақда NTV телеканалига таяниб Кун.уз хабар берди.
Аввалроқ Туркиянинг фавқулодда вазиятлар бўйича агентлиги соат 14:07 да (Тошкент вақти билан соат 16:07) маркази Самсат шаҳри яқинида бўлган зилзила ҳақида берган. Шундан кейин 4,4 магнитудали яна 3 та зилзила юз берган. Зилзилча ўчоғи 11,3 км чуқурликда бўлган.
Бироқ Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология марказининг маълум қилишича, зилзила кучи 5,8 магнитудани ташкил қилган ва ўчоғи 2 км чуқурликда бўлган.
Маълум қилинишича, шунингдек бир неча киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Самсат ва яқин атрофдаги қишлоқларда кўплаб уйларга шикаст етган.
Туркия сейсмик фаол зонада жойлашган ва бу ерда юз берувчи зилзилалар баъзида қурбонларга олиб келади. Туркияда энг кучли зилзилалардан бири 1999 йилда Мармар денгизи ҳудудида қайд қилинган. Ўшанда зилзила кучи 7,4 магнитудани ташкил қилганва унинг оқибатида 18 мингга яқин киши ҳалок бўлган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди