
Тошкент шаҳар М.Улуғбек туманида номаълум шахс Мустақиллик шоҳ кўчасида безорилик оқибатида масъулияти чекланган жамият раҳбари бўлган 40 ёшли аёлни тепиб, унга тан жароҳат етказиб воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни М.Улуғбек туманида яшовчи 1993 йилда туғилган шахс содир этганлиги аниқланиб, у қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг