Қарздор ташкилотнинг 9 та автобуси аукцион савдосига чиқарилди

Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими томонидан иш юритувдаги ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорларнинг мулклари хатланиб, аукцион савдоларига чиқарилмоқда.
Жумладан, ижро ҳаракатлари давомида корхонанинг кредит қарздорлигини ундириш мақсадида манзилга борилди.
Мазкур жамиятнинг “Ипотекабанк” АТБ олдидаги 7 млрд. сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Дастлаб, бир оз муддат олдин давлат ижрочилари томонидан қарздорлик эвазига жамиятнинг 7 та автобуси хатланган ва аукцион савдосига чиқарилган. Улардан 2 таси сотилиб, қарздорликка йўналтирилган эди.
Бу сафарги ижро ҳаракатлари давомида яна 8 та автобус хатланиб, улардан 4 таси шу куннинг ўзида аукцион савдосига чиқарилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг