17:01 / 05.03.2017
7 576

Тошкентда яна ёнғин содир бўлди

Тошкентда яна ёнғин содир бўлди

Бугун, 5 март куни соат тахминан 11:00 да Тошкентдаги “Осиё” кўчасидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган маъмурий бино ичида ёнғин содир бўлди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси вакили Бахтиёр Пўлатов берган маълумотларга кўра, олов қурилиш ишлари кетаётган бино ичида, зинапоя тагидаги майда қурилиш материаллари жойланган кичик ҳудудда чиққан.

Тахминларга кўра, олов тўл, ёғоч бўлаклари уйиб қўйилган жойга тамаки қолдиғининг ташланиши оқибатида келиб чиққан.

Бино ичидагилар атрофни тутун босганидан кейингина ёнғин бошланганини билишган.

Кўрилган тезкор чора тадбирлар натижасида, ёнғин бир неча дақиқа ичида ўчирилган. 10 кв метр майдонда содир бўлган ушбу ёнғин чоғида ҳеч кимга зарар етмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда яна ёнғин содир бўлди