Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан 23 февраль – 2 март кунлари жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика тадбирлари доирасида бир қатор фоҳишахоналар фаолиятига нуқта қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев 2 март, пайшанба куни ўтказилган брифингда маълум қилди.
Тошхўжаевга кўра, фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртлик ичимликлар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида, ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 9 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари аниқланиб, Жиноят кодексининг 131-моддаси тартибида жиноят ишлари қўзғатилган.
Фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 15 нафар, жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 900 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.
Ўз уйида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Қора қамиш ¼ даҳасида қайд этилган. Кекса фуқаро бор-йўғи 50 минг сўм пул учун бир эркак ва бир аёлни ўзи уйига қўйган. Бу эса ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг эътиборини тортган. 2 март, пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика тадбирлари давомида Олмазор туманидаги 165-умумий ўрта таълим мактабида сайёр йиғилиш ўтказилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва аҳоли иштирокида муҳокама ўтказилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди