Ўзбекистон ИИВ махсус гуруҳи Тошкент шаҳар Учтепа тумани ички ишлар бўлимида фаолият юритувчи профилактика нозирини йирик миқдорда пора олаётган вақтда ашёвий далил билан қўлга олди. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, профилактика инспектори “Жиззах Сити” кафесида қоидабузарлик қилган жиноятчини қўлга олгач, унга нисбатан очилган ишни “ёпди-ёпди” қилиш учун 700 минг сўм миқдорида пора талаб қилган. Олиб борилган тезкор тадбир натижасида нопок милиция ходими пулни олаётган вақтда ашёвий далил билан бирга қўлга олинган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилмоқда.
Дониёр Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, ички ишлар ҳузуридаги махсус гуруҳ томонидан шу каби милиция сафига адашиб кириб қолган, халқ манфаатидан ўз манфаатини устун қўювчи ҳамда ваколатларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланувчи бу каби “ходимлар”ни аниқлаш ва уларни жиноий жазога тортиш бўйича ҳаракатлар давом эттирилади.
Хусусан, шундай тадбирлардан бирида Сергели туманида ҳам гиёҳванд моддалар истеъмол қилаётганлар ушланган. Бу ҳодисанинг эътиборли томони шундаки, қўлга олинганларнинг уччаласи ҳам ички ишлар органлари ходимлари бўлган. Бири нафақага чиққан, қолган икки нафари профилактика нозирлари бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди