Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги делегацияси ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш учун Польшада TRADMA, HR AGENCIA, EL-IN, JP CONSTRUCT компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Шунингдек, делегациянинг Лодзь ва Люблин вилоятлари губернаторлари билан ҳам учрашувлари бўлиб ўтди. Бу вилоятлар Польшанинг текстиль ва қишлоқ хўжалик соҳасидаги етакчи ҳудудлари ҳисобланади. Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари ўринбосари Хўжабаҳлил Асомов Польша вакилларини агентликнинг тузилиш тарихи, унинг мақсад ва вазифалари, Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш ва таълим тизими билан таништирди.
Лодзь ва Люблин вилоятлари губернаторлари Алексей Багинский ва Пшемислав Чарнек йиғилганлар эътиборини қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, текстиль ва озиқ-овқат саноатида малакали кадрлар етишмаслигига қаратишди ҳамда ўзаро ҳамкорликка тайёр эканликларини билдиришди.
Улар ўзбекистонлик ишчилар тез фурсатларда келиб меҳнат қилишларини таъминлаш учун меҳнат фаолиятига рухсатнома бериш жараёнини тезлаштириш ва соддалаштиришга тайёр эканликларини маълум қилишди.
Шунингдек, Люблин тадбиркорлари Бизнес клуби вакиллари ва TRADMA кадрлар агентлиги раҳбари билан бўлиб ўтган учрашувларда томонлар самарали ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Польша вакиллари келгусида Ўзбекистондан нафақат малакали ишчиларни ишга қабул қилиши, балки Польша компаниялари ҳам республика иқтисодиётига сармоя киритишига умид билдирдилар. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди