date

Нукусда ФВВ қутқарувчилари каналдан инсонни қутқарди

Нукусда ФВВ қутқарувчилари каналдан инсонни қутқарди

Бугун, 17 феврал куни соат 08:20 да Нукус шаҳри марказидан оқиб ўтувчи «Дўстлик» канали ҳудудида бир фуқаронинг чўкаётгани ҳақида, мазкур жойдан ўтиб кетаётган йўловчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги навбатчи қисмига хабар берилган.

Маълумотга кўра, ҳодиса Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида содир бўлган. Олинган хабар асосида ғаввос-қутқарувчилар зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб бориб, сувга тушиб кетган фуқарони хавфли ҳолатдан олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Қутқарувчилар томонидан жабрланувчига жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, унинг ҳаёти сақлаб қолинган. Кейинчалик фуқаро тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Нукусда ФВВ қутқарувчилари каналдан инсонни қутқарди