Йил охирига қадар 1220 та мактабгача таълим муассасасида 50 номдаги китобни ўз ичига олган кичик кутубхоналар ташкил этилади, деб хабар бермоқда Газета.уз нашри.
Кутубхоналарда ўзбек халқ эртаклари, болалар учун ҳикоя ва шеърлар тўпламлари ўрин олади. Китоб материаллари адабий қаҳрамонлар қайд этилган дарахтлар ва бошқа махсус рамзлар ёрдамида бўлимларга ажратилади.
3−6 ёшдаги болалар китоб билан мулоқот қилиши учун тарбиячилар улар билан биргаликда мутолаа қилади, ўқилганлар тўғрисида суҳбатлар ташкил қилиб, тушунарсиз сўзларга изоҳ беради, адабий кечалар ва тематик китоб кўргазмалари уюштиради.
Лойиҳа муассасанинг ички имкониятлари маблағлари ҳамда ҳомийлар жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди