Шотланд гольф-клуби 273 йил амал қилган тақиқловни бекор қилди

  • 15 март 2017, 10:21
  • 4 434
  • Жамият
  • Шотланд гольф-клуби 273 йил амал қилган тақиқловни бекор қилди

    Нуфузли шотланд гольф-клуби Мьюирфилд аъзолари клуб ташкил топган 1744 йилдан бери амал қилиб келган, аёлларнинг клубга аъзо бўлишларига тақиқловни бекор қилишга қарор қилишди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.

    Таъкидланишича, бу масала бўйича овоз бериш 498 нафар розилар ва 123 нафар қарши чиққанлар нисбатида якунланган. Эндиликда клуб дунёнинг энг йирик гольф-чемпионатларидан бири British Open’ни қабул қила олади.

    Клубнинг 273 йил давом этган тақиқловни бекор қилиш қарорини Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стержен ҳам қутлади.

    "Аёлларнинг аъзоликка қабул қилиниши тўғри ва буюк қарордир", деб ёзди Стержен твиттерда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Шотланд гольф-клуби 273 йил амал қилган тақиқловни бекор қилди