date

Ғаллаоролда мансабдор ўғлининг ерини сотишда пора билан ушланди

Ғаллаоролда мансабдор ўғлининг ерини сотишда пора билан ушланди

Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган Ғаллаорол туманида ҳокимликнинг қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси ўз ўғлига тегишли ер майдонини сотиш жараёнида ноқонуний пул талаб қилгани фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати ахборот берди.

Маълум бўлишича, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлимида бош мутахассис лавозимида ишлаб келган шахс ўғлига қарашли фермер хўжаликнинг 11 гектар ер участкасини харидорга 11 минг АҚШ долларига сотиш бўйича келишувга эришган. У мазкур келишув доирасида аввалдан 5 минг АҚШ долларини олган.

Шундан сўнг, қолган 6 минг АҚШ долларини ҳамда ер майдонига оид ҳужжатларни ҳокимлик ва кадастр идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, қўшимча равишда 700 АҚШ доллар талаб қилган.

Натижада у жами 6 700 АҚШ долларини олаётган пайтида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан фирибгарлик, шунингдек пора бериш айбловлари билан жиноят иши қўзғатилиб, иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ғаллаоролда мансабдор ўғлининг ерини сотишда пора билан ушланди