date

Самарқандда ариқ суви устидаги жанжал аканинг ўлимига олиб келди

Самарқандда ариқ суви устидаги жанжал аканинг ўлимига олиб келди

Самарқанд вилоятида ака-ука ўртасида чиққан жанжал фожиали оқибат билан якунланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Маълум қилинишича, жорий йил 12 февраль куни соат тахминан 11:30 ларда Нарпай туманига қарашли Ҳўжакарзон маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалигида ариқдан сув ўтказиш масаласи юзасидан А.С. акаси У.С. билан тортишиб қолган.

Жанжал давомида у ўзига тегишли ов милтиғи билан акасига бир марта ўқ узган ва натижада У.С. воқеа жойида ҳалок бўлган.

Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки хулосасига кўра, марҳум танасида ов қуролидан етказилган оғир шикастлар аниқланган бўлиб, ўлим ташқи қон кетиши оқибатида келиб чиққан.

Билдирилишича, ушбу ҳолат юзасидан 12 февраль куни Нарпай туман прокуратураси томонидан А.С. га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у қонунга мувофиқ тартибда ушланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ариқ суви устидаги жанжал аканинг ўлимига олиб келди