date
views 7 837

Санкт-Петербургда пора ундиролмаган полициячилар Ўзбекистон фуқаросининг паспортига ҳақоратли сўзларни ёзиб қўйди

[/s]
Санкт-Петербургда пора ундиролмаган полициячилар Ўзбекистон фуқаросининг паспортига ҳақоратли сўзларни ёзиб қўйди

Ўзбекистонлик К. Ш. паспортига ҳақоратли сўзларни ёзиб қўйган Санкт-Петербург полициячилари устидан арз қилди, деб ёзмоқда Hilol.uz сайти.

14 март куни ишдан қайтаётганида уни полициячилар тўхтатиб, ҳужжатларини текширган. К. Ш.нинг ҳужжатларида ҳеч қандай камчилик топилмаган.

Жабрланувчининг айтишича, полициячилар ундан пора талаб қилган. Бироқ рад жавобини олгач, ўзбекистонлик мигрантнинг паспортига шарикли ручка билан тилга олиб бўлмайдиган ҳақоратли сўзларни ёзиб қўйган.

Ушбу воқеа Санкт-Петербург шаҳри Пушкин туманига қарашли Шушари посёлкасида юз берган.

Ўзбекистонлик мигрант қуюшқондан чиққан полициячилар устидан ҳуқуқ-тартибот органларига арз қилди. Унга муниципал депутат Артёмий Галицин ёрдам бермоқда.
[s]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Санкт-Петербургда пора ундиролмаган полициячилар Ўзбекистон фуқаросининг паспортига ҳақоратли сўзларни ёзиб қўйди