date

Наманганда 519 миллион сўмлик қарздорлик: гаров мулки хатланди

Наманганда 519 миллион сўмлик қарздорлик: гаров мулки хатланди

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси томонидан навбатдаги ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Ижро ҳужжатига асосан қарздор “З. Т” МЧЖ дан ундирувчи банк фойдасига 519 618,7 минг сўм миқдорида қарздорликни ундириш белгиланган.

Бошқарма инспекторлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган гаров мулки ўрганилиб, қиймати 512 605,2 минг сўм бўлган мол-мулк хатланди.

Хатланган мулк қонунчиликка мувофиқ тартибда баҳоланиб, электрон савдоларга чиқарилиши орқали қарздорликни қоплаш чоралари кўрилади.

Барча ижро ҳаракатлари амалдаги қонун талаблари асосида амалга оширилди.

Қарз мажбуриятларини ихтиёрий равишда ва ўз вақтида бажариш орқали қўшимча харажатлар ва мулкий чекловларнинг олдини олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, суд қарорлари ижроси — қонунийлик ва адолат кафолати.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Наманганда 519 миллион сўмлик қарздорлик: гаров мулки хатланди