“Exeed LX Premium” автомашинаси аукцион савдога қўйилди

“Exeed LX Premium” автомашинаси аукцион савдога қўйилди
Қисқача

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси қарздор П.С.дан “Ипак йўли” АИTB фойдасига 359,4 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш учун “ЕХЕЕД ЛХ” русумли автомашинани ауксионга чиқарди. Автомобил кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган ва ижро ҳаракатлари давомида хатланган. Қиймати 328 млн. сўм деб баҳоланган машина “е-ижро ауксион” ягона електрон савдо майдончасида сотувга қўйилди.

Банк кредитлари кўпчилик ҳолларда кафиллик ёки гаров эвазига берилади. Агар кредит олган шахс банк олдидаги мажбуриятларини бажармаса суд томонидан кредит қарздорлигини гаровдаги мулкка қаратиш тўғрисида ижро варақаси чиқарилади.

Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси иш юритувига ҳам айнан шу мазмундаги ижро ҳужжати келиб тушган бўлиб, унга кўра қарздор П.С.дан ундирувчи “Ипак йўли” АИТБ фойдасига 359,4 млн. сўм кредит қарздорлигини ундириш, шунингдек ундирувни қарздорга тегишли автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.

Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “ EXEED LX” русумли автомашина рўйхатга олиниб, хатланган.

Белгиланган ихтиёрий муддатларда кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, қиймати 328 млн. сўмни ташкил этувчи автомашина “e-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар