11:37 / 25.03.2017
8 370

4 ёшли бола Siri дастури ёрдамида онасининг ҳаётини сақлаб қолди

4 ёшли бола Siri дастури ёрдамида онасининг ҳаётини сақлаб қолди
Лондоннинг жанубидаги Кенли туманида яшовчи Роман исмли 4 ёшли бола уйда онаси тўсатдан ҳушини йўқотганда, iPhone смартфонидаги Siri овозли ёрдам дастури кўмагида онасининг ҳаётини сақлаб қолди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Дастлаб жажжи Роман онасининг катта бармоғи ёрдамида телефонни блокдан чиқарган. Сўнгра Siri дастурига кириб, уни қутқарув хизматининг 999 рақами билан боғлашни сўраган. Роман операторга онаси "ўлганини" – кўзини юмиб, нафас олмаётганини айтган. Оператор зудлик билан бола таърифлаган манзилга тез ёрдам машинаси ва полицияни жўнатган. Аёл зудлик билан яқин орадага шифохонага етказилган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишган.

Роман воқеа юз берганда уйдаги ягона "эркак" бўлган, деб ёзмоқда Gizmodo нашри. У билан укаси ҳам бўлган ва кўринишича, у ҳали жуда кичик ёшда. Роман эса бундай қалтис ҳолатда ўзини йўқотиб қўймай, нафақат барча овозли буйруқларни тўғри бажара олган, балки операторга қаерда яшашларини уй манзилини аниқ билмаган ҳолда тушунтириб бера олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 4 ёшли бола Siri дастури ёрдамида онасининг ҳаётини сақлаб қолди