Дунёнинг энг буюк етакчилари рейтинги тақдим этилди

  • 25 март 2017, 18:14
  • 5 834
  • Жамият
  • Fortune журнали дунёни ўзгартирувчи ва бошқаларга ҳам илҳом бағишловчи "Дунёнинг энг буюк етакчилари" рейтингини тақдим этди. Уларнинг орасидан сиёсатчилар, ишбилармонлар, санъат арбоблари ва филантроплар ўрин олган, деб ёзади Кун.уз нашри.

    Топ-50 рўйхатининг биринчи ўрни "Чикаго Кабс" бейсбол клуби раҳбари Тео Эпстейнга насиб этди. Иккинчи ўринга "Ali Express" интернет-дўкони яратувчиси Жэк Ма муносиб кўрилди. Учинчи поғонани эса Рим папаси Фрациск эгаллади.
    Дунёнинг энг буюк етакчилари рейтинги тақдим этилди


    Билл Гейтснинг турмуш ўртоғи Мелинда Гейтс мазкур рўйхатнинг 4-поғонасини банд этди. 5- ва 6-ўринлар эса америкалик ишбилармон ва миллиардер Жефф Безос ҳамда режиссёр ва драматург Ава ДьюВернэйга насиб этди.

    Шунингдек ўнликдан АҚШ миллий хавфсизлик вакили Ҳ.Р.Макмастер, Илғор демократик партия раиси Цай Инг-Уэн, республикачи-сиёсатчи Жон МакКейн ва Германия канцлери Ангела Меркель жой олган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Дунёнинг энг буюк етакчилари рейтинги тақдим этилди