20:37 / 25.03.2017
7 019

Владимир Тюрденев: Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги - аҳил ва меҳмондўст халқи

Владимир Тюрденев: Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги - аҳил ва меҳмондўст халқи
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Sputnik Ўзбекистонга берган интервьюсида Шавкат Мирзиёевнинг Москвага бўлажак ташрифи, икки мамлакатнинг иқтисодий ва маданий ҳамкорлиги ҳамда Ўзбекистоннинг диққатга сазовор томонлари ҳақида сўзлаб берди.

Бутун дунёга машҳур шарқона бозорлар алоҳида эътиборга эга. Улар ҳали ҳам худди юз йиллар илгариги каби қуёшнинг илк нурлари билан уйғонади ва шириндан шакар мева-сабзавотлари, янги узилган нонларининг иси билан харидорларни чорлайди.

Ўзбекистоннинг шарқона руҳи замонавий фан ва техника ютуқлари билан уйғунлашиб кетган.

Лекин Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги — бу албатта асрлар давомида аҳил оила бўлиб яшаб келаётган кўпмиллатли халқидир. Қаерга борманг, сизни қайноқ меҳр ва хурсандлик билан кутиб оладилар.

Ўзбек меҳмондўстлигининг ажралмас қисми бу шубҳасиз миллий ошхонаси ҳисобланади.

Тан олиш керак, ўзбек ошхонаси ҳақида гапириш осонмас, чунки иштаҳани очиб юборадиган палов, манти, шўрва, шашлик, лағмон, сомса каби таомларнинг номларининг ўзиданоқ сеҳрли ис таралади. Бежизга бутун дунёда ўзбек таомлари Шарқнинг энг мазали ва сифатли таомлари сифатида эътироф этилмайди, дейди Владимир Тюрденев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Владимир Тюрденев: Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги - аҳил ва меҳмондўст халқи