
Россия Федерацияси раҳбари Дмитрий Медведев 2017 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни Москвада қабул қилади. Бу ҳақда Спутник нашри хабар қилди.
Томонлар икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий масалаларини муҳокама қиладилар.
"Россия Федерацияси Раиси Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иқтисодий ҳамкорликка оид масалалар, энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳалар, транспорт ва қишлоқ хўжалиги, шунингдек, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қиладилар", — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга апрел ойи бошларида расмий ташриф уюштиради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар