Банк фойдасига кредит қарзи тўлиқ ундирилди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими томонидан тижорат банки фойдасига кредит қарзи ундириш ҳақидаги суд қарори ижроси таъминланди.
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарорига асосан қарздор С.Ш.дан банк фойдасига кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати асосида давлат ижрочилари томонидан қарздорга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий ижро чоралари қўлланилди. Хусусан, қарздорга қарздорликни ихтиёрий равишда қоплаш зарурлиги тушунтирилиб, унинг мол-мулки ва даромад манбалари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари ва кўрилган таъсирчан чоралар натижасида қарздор томонидан кредит қарзи ҳамда ижро ҳужжатида кўрсатилган бошқа қарздорликлар тўлиқ қопланди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!