Қувасойда солиқ қарзи учун “Lacetti” автомашинаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Қувасой шаҳар бўлими иш юритувида Фарғона вилояти Солиқ бошқармасининг 16.02.2026 йилдаги қарорига асосан қарздор “U-Z” МЧЖ ҚК.дан давлат фойдасига 124 319,9 минг сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати ижрога қабул қилинган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли мол-мулклар ўрганилиб, унинг балансида бўлган “Lacetti” русумли автомашина аниқланди.
Қонун талабларига мувофиқ мазкур автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди.
Ҳозирги вақтда ушбу автомашинани белгиланган тартибда баҳолатиб, электрон аукцион орқали реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
Мажбурий ижро бюроси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлашга чақириб қолади.
Акс ҳолда қарздорлик мажбурий тартибда ундирилиши ва мол-мулкларга хатлов қўйилиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!