date

Наманганда 13 ёшли қизни 53 ёшли ўқитувчи зўрлаганликда гумонланмоқда

Наманганда 13 ёшли қизни 53 ёшли ўқитувчи зўрлаганликда гумонланмоқда

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 6-синф ўқувчисини зўрлаганликда 53 ёшли ўқитувчи гумонланмоқда. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Маълумотларга кўра, 28 март куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Д. туман ИИБга мурожаат қилган ва 2013-йилда туғилган қизи О.О. тумандаги умумтаълим мактаби 6-синфда ўқиши давомида, мактабнинг 1973-йилда туғилган эркак ўқитувчиси Т.Ш. томонидан унга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилганини билдирган.

Наманган вилояти ИИБ бу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (жинсий эҳтиёжни зўрлик билан ғайритабиий усулда қондириш) бўйича жиноят иши қўзғатилганини, гумонланувчи шахс қўлга олинганини ва унга нисбатан қўлланиладиган эҳтиёт чораси қамоққа олиш эканини маълум қилди. Тергов ҳаракатлари ҳозирда давом этмоқда.

Болалар омбудсмани ўз ваколати доирасида болага қарши содир этилган жиноят иши юритуви ҳамда жабрланувчи бўлган боланинг процессуал ҳуқуқлари таъминланиши юзасидан кузатувини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтилса, 3 март куни Президент аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқ ҳолатларига чек қўйишни назарда тутувчи фармонни имзолаганди. Унга кўра, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб Жиноят кодексининг 118 ва 119-моддаларида кўрсатилган жиноятларни вояга етмаган шахсларга нисбатан содир этган шахслар учун жазо қатъийлаштирилмоқда.

ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд, Ижтимоий ҳимоя агентлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда, бу қонунни амалга ошириш учун қонун лойиҳаси уч ой ичида тайёрланиши белгиланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Наманганда 13 ёшли қизни 53 ёшли ўқитувчи зўрлаганликда гумонланмоқда