46 ёшли Ноэль ва 41 ёшли Сью Рэдфорд оилаларидаги ўғил ва қиз фарзандлар сони ёзилган суратни чоп этиб, сўнгра сентябрда яна бир фарзандли бўлишларини маълум қилишган. Улар бунинг исботи сифатида ҳомиланинг ультратовуш тадқиқотда (УЗТ) олинган суратини илова қилишган, деб ёзади Кун.уз нашри.
Суратдаги доскада жуфтлик 10 нафар ўғил ва 9 нафар қиз фарзандга эгалиги ёзиб қўйилган.

29 март куни чоп этилган хабар 32 мингдан кўпроқ "лайк" ва ўнлаб табрик билдирилган изоҳлар тўплаган. Ушбу оиланинг саҳифаси янгиланиб боришини 250 мингга яқин одам кузатиб боради. Жуфтлик Instagram’да ҳам саҳифага эга. Унга 20 мингдан кўпроқ фойдаланувчи обуна бўлган.


Серфарзанд аёл тўнғич фарзандига 14 ёшида ҳомиладор бўлган. Ўшанда ўзи ҳали бола бўлган Сью ва Ноэль ўзлари бир вақтлар бировлар қўлига боқишга берилганларидан келиб чиқиб, болани ўзларида қолдиришга қарор қилишган. Таъкидланишича, оила Ноэль эгалик қиладиган нонвойхонадан тушадиган даромадга кун кечиради. Улар ҳар ҳафта озиқ-овқат учун 300 фунт стерлинг (400 доллар) сарфлайдилар.
Ҳозирда жуфтликнинг тўнғич фарзанди 27 ёшда. Уларнинг кенжатой фарзандлари 2016 йил июлда дунёга келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар