date

Бешқўрғондаги йирик ёнғиндан сўнг бозор фаолияти вақтинчалик тўхтатилди

Бешқўрғондаги йирик ёнғиндан сўнг бозор фаолияти вақтинчалик тўхтатилди

Бешқўрғон бозорида юз берган йирик ёнғин ортидан бозор фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Ҳодиса Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида содир бўлгани хабар қилинган эди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғиндан кейин ҳудуддаги барча объектлар зудлик билан текширувдан ўтказилди. Жумладан, бозор атрофида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчаси ва савдо мажмуасида ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилиши ўрганилди.

Текширув давомида жиддий камчиликлар аниқланди. Хусусан, ёқилғи сақланадиган резервуарларга жуда яқин масофада жойлашган бинодан омборхона сифатида фойдаланилаётгани маълум бўлди. Бу эса хавфсизлик қоидаларига зид экани таъкидланмоқда.

Шунингдек, савдо комплексида ўрнатилган автоматик ёнғин ўчириш тизими носоз ҳолатда экани қайд этилди. Бундан ташқари, бир қатор бошқа ёнғин хавфсизлиги талаблари ҳам қўпол равишда бузилгани маълум бўлди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, барча аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилмагунча бозор ва унга туташ объектлар фаолияти вақтинчалик тўхтатиб турилади.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тадбиркорларга мурожаат қилди:

“Ҳурматли тадбиркорлар! Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинг. Мутахассислар томонидан берилаётган тавсияларга амал қилинг. Хавфсизлик талабларини эътиборсиз қолдириш оғир оқибатлар ва катта фожиаларга олиб келиши мумкин”, — дейилади хабарда.

Айни пайтда масъул идоралар томонидан хавфсизлик талабларини тиклаш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Бешқўрғондаги йирик ёнғиндан сўнг бозор фаолияти вақтинчалик тўхтатилди