“Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас” деганлари бежиз эмас. Муқаддам 3 маротаба гиёҳвандлик моддаларини сотиш ҳамда божхона чегарасидан ноқонуний ўтказиш каби жиноятларни содир этиб яқиндагина жазосини ўтаб чиққан, Ургут туманида яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.Мухаммадиев яна эски касбини қўмсади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти божхона бошқармасига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Афсуслар бўлсинки, Нуробод тумани Нурбулоқ шахарчасида яшовчи гиёҳфуруш Э.Буроновни ҳам айнан қинғир мақсадлар А.Мухаммадиев билан “бирлаштирди”. Ушбу “дуэт” Нуробод туманида гиёҳванд моддаларнинг ўзаро олди-сотдисини амалга ошираётган пайтда фош қилинди.
Натижада, А.Мухаммадиев ва Э.Буроновлар 30 грамм атрофидаги “марихуана” гиёхвандлик моддасини намуна сифатида сотиш учун тақдим этган вақтида ушланди.
Шунингдек, олинган маълумотлар асосида ушбу шахсларнинг яшаш хонадонлари амалдаги тартибларга мувофиқ холислар иштирокида кинолог хизмати ити ёрдамида кўздан кечирилганда, бу ерда ҳам Э.Буронов томонидан экиб етиштирилган ва келажакда сотиш учун яширин тарзда сақланиб келинаётган бир дона қопда 8 кг. 249,54 гр. қуруқ ҳолатдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди ва 2017 йил 13 март куни Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмига биноан, А.Мухаммадиев 11 йил 6 ойга ва фуқаро Э.Буронов 11 йилга озодликдан махрум қилиш жазосига хукм қилинди ва олинган жами 8 кг. 279,54 гр. ашёвий далиллар йўқ қилиниши белгиланиб, жиноят учун жазонинг муқаррарлиги таъминланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди