Буюк Британия полицияси курд ўсмир қочқинга ҳужум қилган тўққиз кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда "Reuters"га асосланиб Кун.уз нашри хабар бермоқда.
Ҳужумда умумий ҳисобда 20 киши иштирок этган, қолган шахслар айни дамда қидирилмоқда.
Ҳодиса Лондоннинг Кройдон туманида 1 апрель куни кечки пайт юз берган. Курд ўсмир ва унинг икки дўсти бекатда автобус кутиб туришганда уларнинг ёнига бир гуруҳ йигитлар келган.
«Гумонланувчилар жабрланганлардан улар қаердан эканини сўрашган ҳамда у қочқин экани ва бошпана сўраб мурожаат қилганини тушунишгач, унга ҳужум уюштирилган», - дея айтиб ўтган инспектор Гэри Касл. Ўсмир боши ва юзидан жиддий жароҳатлар олди.
Маълумот учун, Лондоннинг Кройдон тумани шаҳардаги энг хавфли жойлардан бири саналади. ИИВ маълумотларига кўра, бу ерда сўнгги беш йил давомида ўта оғир жиноятлар сони кўпайиб кетган: барча қотилликларнинг қарийб 10 фоизи ва зўрлаш ҳолатларининг етти фоизи айнан шу туманда содир этилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади