16:40 / 03.04.2017
5 998

Аляска қирғоқларида нефтнинг тўкилиши оқ китнинг ноёб турига хавф солмоқда

Аляска қирғоқларида нефтнинг тўкилиши оқ китнинг ноёб турига хавф солмоқда
Hilcorp Alaska нефть-газ компанияси Аляска қирғоқларидаги Кука кўрфазида нефть тўкилиши ҳақида хабар берди. Бу эса оқ китнинг ноёб турига салбий таъсир кўрсатади. Америка Биологик хилма-хиллик маркази (Center for Biological Diversity)нинг матбуот релизига асосланиб Кун.уз шу ҳақида маълум қилди.

Манбада таъкидланишича, у ерда Кука кўрфазидаги оқ китларга таҳдид солувчи нефть плёнкалари ҳосил бўлган. Бугунги кунда оқ китларнинг бу ноёб тури бор-йўғи 340 тани ташкил қилади.

Нефть тўкилиши сабаблари ҳозирча номаълум. Манбага кўра, у компаниянинг декабрь ойида рўй берган газ муаммосига боғлиқ эмас.

"Мен нефть тўкилиши ҳақидаги хабарни дастлаб 1-апрель ҳазили дея қабул қилдим, чунки Hilcorp кетма-кет яна бир камчиликка йўл қўйиши мумкин эмасдек туюлганди", - деди марказнинг океан дастурлари бўйича директори Миеко Сакашита.

Унинг сўзларига кўра, "океанда нефть майдонини яратишнинг хавфсиз усули бўлмайди".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аляска қирғоқларида нефтнинг тўкилиши оқ китнинг ноёб турига хавф солмоқда