Айни вақтда давлат ташрифи билан Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун россиялик ҳамкасби Владимир Путин ва Бош вазир Дмитрий Медведев билан учрашув ўтказиши белгиланган.
Муҳокамалар чоғида иқтисодий ҳамкорлик масаласида шартномалар имзолашдан ташқари, маданий дастурда ҳам иштирок этиш режалаштирилган. Президентлар Пушкин номидаги Давлат тасвирий санъат музейига ташриф уюштиришлари белгиланган. Бу ерда улар Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикасининг санъат музейи коллекциясидан ўрин олган рус санъатига оид экспозиция билан танишадилар. Бу ҳақда ТАСС агентлигига таяниб "Қалампир.уз" хабар бермоқда.
Экспозициядан 234 та буюм жой олган. Улар орасида рассомлик ва графика, декоратив-амалий санъат асарлари, шунингдек, археологик артефактлар бор.
Мазкур кўргазма Ўзбекистон ва Россия ўртасида ўрнатилган дипломатик муносабатларнинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда. Кўргазма очилишида Ўзбекистон ва Россиянинг Маданият вазирлари ҳам иштирок этадилар. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»