Кремлда Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон делегацияси учун расмий кечки овқат маросими бўлиб ўтди, деб ёзади Спутник нашри.
Икки мамлакат раҳбарлари музокаралари ва шартномалар имзолаш маросимидан кейин, Россия президенти Ўзбекистон раҳбари учун Кремл заллари бўйлаб кичик экскурсия ўтказди. Ундан кейин икки мамлакат расмий делегациялари тантанали кечки овқат учун тўпланишди.
— Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар, деб ўзбек мақолини келтирди меҳмонлар олдида сўзга чиққан Россия президенти Владимир Путин, ва — Биз бирлашсак, ҳамма иш қўлимиздан келади, деб қўшимча қилди.
Ўз навбатида сўзга чиққан Шавкат Мирзиёев, Россия Ўзбекистоннинг ҳаёт синовидан ўтган, ишончли стратегик ҳамкори эканлигини таъкидлади.
Президентлар бир-бирларининг соғлиқлари учун қадаҳ кўтаришди.
Шавкат Мирзиёев Россия раҳбарига Ўзбекистон делегациясига кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, Владимир Путинни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келишга таклиф қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди