Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 6 апрель куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзАга асосланиб "Қалампир.уз" хабар берди.
Суҳбат чоғида МДҲ доирасида эркин савдо зонасининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, транспорт-коммуникация тармоқларини жадал ривожлантириш ва бутун минтақанинг транзит салоҳиятини юксалтиришга йўналтирилган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилаётгани, 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилангани, Президентнинг виртуал қабулхонаси, жойларда ташкил этилган Халқ қабулхоналари одамларнинг талаб ва истакларини рўёбга чиқараётгани, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили доирасидаги ишлар юртдошларимизнинг давлатга ишончини мустаҳкамлаётгани таъкидланди.
Сергей Лебедев Президентга самимий қабул, Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси фаол иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди.
Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси самарали ўтишига муваффақият тилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди