20:30 / 07.04.2017
6 282

Сергей Лавров Ташқи ишлар вазирининг икки ўринбосарини тақдирлади (видео)


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг икки ўринбосарини фахрий нишон билан тақдирлади. Бу ҳақда Россия ТИВ Ахборот хизматига асосланиб "Қалампир.уз" хабар берди.

Сергей Лавров бугун Тошкентда ўтказилган МДҲ ТИВКнинг навбатдаги йиғилишидан кейин Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан Абдулазиз Комиловнинг икки ўринбосари – Анвар Носиров ва Саидикром Ниёзхўжаевни Россия ТИВ фахрий нишони билан тақдирлади.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Лавров Тошкент шаҳрида ўтказилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
[media=https://youtu.be/owLJ8TnxctQ]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергей Лавров Ташқи ишлар вазирининг икки ўринбосарини тақдирлади (видео)