Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар бўйича Тошкентда фаолият юритган НАТО бюроси 1 апрелдан ёпилди. Бунга альянснинг мазкур ҳудуддаги алоқалар структураси ўзгаргани сабаб бўлди, деб ёзади "Қалампир.уз" нашри.
Аслида Тошкентдаги НАТО офисининг ёпилиши ҳақида 2016 йил октябрда қарор қабул қилинганди. 1 ой ўтиб, Марказий Осиёдаги НАТО бюроси раҳбари Розария Пульизи офиснинг ёпилиши сиёсий аҳамият касб этмаслигини таъкидлаб, бунга ички бюджет кўрсаткичлари сабаб бўлганини айтганди.
Хабарларга кўра, офисни ёпиш билан боғлиқ барча ишлар якунланиб, бюро 31 мартдан фаолият юритишни тўхтатди. Марказий Осиё давлатлари билан бўладиган муносабатлар Брюсселда ҳал этиладиган бўлди.
Маълумот учун, Тошкентдаги НАТО бюроси 2014 йил май ойида очилган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди