date
views 5 987

Сўровнома иштирокчиларининг 34 фоизи раҳбарлардан маълумот ололмасликдан норози


“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази навбатдаги сўровнома орқали lавлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятининг самарадорлиги ва ошкоралиги бўйича респондентларнинг фикрини ўрганди. Бу ҳақда ЎзАга асосланиб "Қалампир.уз" хабар берди.

Фуқаролар ҳокимиятнинг ижроия органлари фаолиятидан турли даражада қониқиши сўровнома натижаларида акс этган. Ҳар иккинчи респондент ҳокимият ижроия органлари ишидан мамнун, ҳар учинчиси – қисман рози, 12,1 фоизи – рози эмас.

Иштирокчилар ҳокимият ижроия органлари раҳбарлари фаолиятининг фуқароларга очиқлигини ҳам турлича баҳолаган. 40,7 фоиз респондентга кўра, барча маълумотлар очиқ ва етарли. Қатнашчиларнинг 33,9 фоизи ҳамма фуқаролар учун ҳам маълумотлар ошкора эмас, деб ҳисоблайди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сўровнома иштирокчиларининг 34 фоизи раҳбарлардан маълумот ололмасликдан норози