09:27 / 11.04.2017
7 600

Учинчи маротаба эгизакларни дунёга келтирган қозоғистонлик аёл мукофотланди

Учинчи маротаба эгизакларни дунёга келтирган қозоғистонлик аёл мукофотланди
Жанубий Қозоғистоннинг Тюлькубасс туманида яшовчи аёл учинчи маротаба эгизакларни туққани учун "Алтин алқа" бўйинбоғи билан тақдирланди, деб ёзади "Кун.уз" нашри.

Тюлькубасс туманининг Турар Рисқулов қишлоғида яшовчи Галим Галбият оиласида 8 фарзанд катта бўлмоқда. Унинг рафиқаси учинчи маротаба эгизакларни дунёга келтирди. Ёш она-қаҳрамон Улбосин Жасимбековани Тюлькубасс тумани ҳокими Н.Турашбеков қарши олди ва "Алтин алқа" бўйинбоғи билан тақдирлади.

2012 йилда "Диплом билан қишлоқда" дастурида ёш оилага турар-жой тақдим этишган эди. Ҳозирги кунда эгизакларнинг ота-оналари маҳаллий касалхонада шифокор бўлиб ишлашади.

Туман ҳокими бўйинбоғни топширар экан, кўп фарзандли ёш онага мамлакатнинг демографик ривожланиши учун улкан ҳисса қўшганига миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ёш шифокорлар оиласида Аружан (4-синф), эгизаклар Кимбат ва Симбат (7 ёш), иккинчи эгизаклар Улжан ва Улпан (5 ёш) катта бўлмоқда.

Бундан ташқари, уларнинг 3 ёшга тўлган Акарис исмли катта ўғли ва 2015 йилда дунёга келган навбатдаги эгизаклари (Бекарис ва Жанарис) ҳам бор.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Учинчи маротаба эгизакларни дунёга келтирган қозоғистонлик аёл мукофотланди