Ўзбекистонда туристлар учун махсус пластик карта жорий этиш имконияти кўриб чиқилмоқда, деб маълум қилган Sputnik Вазирлар Маҳкамасидаги манбага асосан.
Янги карта Uzbekistan Pass деб аталади ва хорижлик туристларга бутун республика ичида товар ҳамда хизматлар учун тўловларни чегирма билан амалга ошириш имконини беради.
"Биз туристларни жалб этиш бўйича етакчи давлатларда мана шундай карталар муваффақиятли қўлланилиши тажрибаси билан танишиб чиқдик. Бу карталар албатта у ёки бу мамлакатга келиш учун асосий омил бўлмаса-да, умумий таассурот шаклланиши ва келгусида туристларнинг сони ошишида ёрдам беради. Зеро бизда яратилган қулай шароитлар маъқул келган турист ўзининг ўнлаб танишларига бу ҳақда айтади", — деган манба.
Карта туристларга Ўзбекистонга виза олган вақтида берилиши ҳамда аэропорт ва меҳмонхоналарда сотилиши режалаштирилмоқда. Мамлакатда бу карталарни кенг жорий этиш мақсадида етакчи туристик операторлари ва бошқа манфаатдор муассасалар билан маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда.
Шу билан бирга Tourist Friendly тизимини жорий этиш ҳам мўлжалланмоқда. Бу маълум бир сифат талабларига жавоб берадиган музей, галерея, овқатланиш шохобчалари ва туристик объектларнинг ихтиёрий сертификациядан ўтказилишидир.
Унга кўра, мазкур объектларда санитария талаб ва меъёрларига амал қилиниши, етарлича хавфсизлик таъминланиши, ходимлар хорижий тилларни билишлари лозим бўлади. Бу ерда хизматлар учун тўловларни турли халқаро тўлов тизимлари орқали тўлаш мумкин бўлади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди