19:46 / 13.04.2017
10 766

Қоидабузарликларни онлайн билиш мумкин бўлган видеоролик тайёрланди

Қоидабузарликларни онлайн билиш мумкин бўлган видеоролик тайёрланди
Бироз аввал, жорий йилнинг май ойидан бошлаб Тошкент шаҳридаги чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари орқали аниқланган қоидабузарликлар бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари порталида алоҳида хизмат ишга туширилиши, ҳайдовчилар қоидабузарлик ва жарималар ҳақида шахсий кабинетлари орқали маълумот олишлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Май ойидан ишга туширилиши режалаштирилаётган мазкур хизмат ҳақида Электрон ҳукумат марказининг Ахборот-ресурсларини ривожлантириш департаменти бошлиғи Азиз Азимов дастлабки маълумотларни берди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.

Жарима ҳақидаги маълумот қандай олинади?

Ҳайдовчилар Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетларига кириб, автомобилнинг техник гувоҳномаси рақами ва автомобилнинг давлат рақамини киритиш орқали, қоидабузарлик қайд этилгани, унинг миқдорини билишлари мумкин.

Агар чорраҳага ўрнатилган камералар қоидабузарликни қайд этса, тўғридан-тўғри Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталидаги фойдаланувчининг шахсий кабинетига маълумот юборилади.

Бундан ташқари, автомобиль эгаси шахсий кабинетига қўл телефони рақамини киритиб, SMS-огоҳлантирув хизматини ёқтирган бўлса, жарима ҳақида хабар унинг қўл телефонига юборилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қоидабузарликларни онлайн билиш мумкин бўлган видеоролик тайёрланди