
Бутунжаҳон иқтисодий форуми мутахассислари дунёдаги энг хавфсиз давлатлар рейтингини тақдим этишди, деб ёзади Кун.уз нашри.
136 давлатдан иборат рўйхатда Финляндия етакчилик қилмоқда, у ўтган йили ҳам биринчи ўринни эгаллаганди. Иккинчи ўрин Бирлашган Араб Амирликларига берилган бўлса, кучли учликка Исландия якун ясади.
Дунёдаги энг хавфсиз бўлмаган давлатлар сифатида эса Колумбия (136), Яман (135) ва Сальвадор (134) тан олинди.
Рўйхат давлат ҳудудидаги қуролли можаролар, жиноятчилик даражаси ва террорчилик таҳдиди каби омиллар асосида тузилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар