Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 14 апрель куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Qalampir.uz хабар берди.
Жаҳондаги энг юксак стандартлар асосида жиҳозланган Самарқанд автомобиль заводи, “JV Man Auto Uzbekistan” қўшма корхонасида ўнлаб турдаги машиналар ишлаб чиқарилмоқда. “Бритиш-Американ тобакко”, “Сам Антеп Гилам”, “UrgGazKarpet”, “Амин Инвест”, “Дака Текс”, “Агромир Самарқанд” қўшма корхоналари, "Сино", “Самарқандкимё” акциядорлик жамиятлари, “Шарқ саноати” хусусий концерни сингари йирик ишлаб чиқариш қувватлари вилоятнинг иқтисодий ривожига муҳим ҳисса қўшмоқда.
2016 йилда яна 19 қўшма корхона ташкил этилган ва вилоят бўйича уларнинг сони 263 тага етган. Вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 1 миллиард 195 миллион долларни ташкил этган. Экспорт ҳажми 2015 йилга нисбатан қарийб 1,5 баробар ошган.
Бу кўрсаткичлар Самарқанднинг иқтисодий-ижтимоий тараққиётида ҳам намоён бўлмоқда. 2016 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот 8,7 фоиз ўсгани шундан далолат беради.
Вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш ва модернизациялаш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 2016 йилда 2838 кўп тармоқли фермер хўжаликлари, 9079 гектар майдонда интенсив боғ ва 1000 гектар ерда токзор ташкил этилган. Ушбу соҳада 11 минг 349 иш ўрни яратилган.
Бугунги кунда сабзавотнинг 33 фоизи, меванинг 38 фоизи, сутнинг 34 фоизи, гўштнинг 27 фоизи вилоятдаги маҳаллий корхоналарда қайта ишланмоқда. Бундай ўсиш суръатлари одамларнинг турмуш шароитида, вилоятдаги шаҳар ва қишлоқлар қиёфасида намоён бўлмоқда.
Туризм Самарқанд вилояти иқтисодиётининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Вилоятда туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турларини кўпайтириш ва сифатини замон талабларига мослаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз томонидан яратилган имконият ва имтиёзлар туфайли бугунги кунда Самарқандда юздан ортиқ меҳмонхона ва 80 дан ортиқ сайёҳлик фирмаси фаолият кўрсатмоқда. Йилдан-йилга уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, замон талаблари даражасида юқори сифатли хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгаймоқда.
Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида бу борадаги ишларни изчил давом эттириш, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли манфаатларини таъминлаш бўйича улкан режа ва мақсадларни баён этган эди. Президентимизнинг Самарқандга ташрифи давомида ана шу режалар ижроси, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва истиқболли лойиҳалар билан танишиши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди