Одилхон қори апелляция судидан сўнг озодликка чиқарилди

Одилхон қори апелляция судидан сўнг озодликка чиқарилди

Жорий йилнинг июль ойида 8 йилга озодликдан маҳрум этилган Одилхон қори Исмоилов озодликка чиқди. Бу ҳақда унинг яқинлари QALAMPIR.UZ нашрига маълум қилди.

Манбага кўра, 12 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судида Одилхон Исмоиловга оид иш апелляция тартибида кўриб чиқилган. Суд қарорига асосан, у суд залидан озод қилинган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида «Rayxon oilaviy milliy taomlari» таъсисчиси Одилхон қори Исмоилов ва бошқа судланувчиларга оид жиноят иши кўриб чиқилган эди.

Суд ҳукми билан жами етти нафар судланувчи ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, мансаб сохтакорлиги ҳамда ҳужжатлар билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Одилхон қори Исмоиловга 8 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Қолган олти нафар судланувчига эса қилмишларидан келиб чиқиб, турли муддатларда қамоқ жазоси белгиланган.

Одилхон қори Исмоилов кўп йиллар давомида Тошкент шаҳридаги бир қатор йирик масжидларда фаолият юритган. У Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, шунингдек, «Кўкча» (Шайх Зайниддин) масжиди имоми сифатида ҳам ишлаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар