
Канада жанубида сув қундузи ўтлоқдан 150 сигирни ўзи билан бирга етаклаб кетди, деб хабар бермоқда CBC. Ҳодиса тасвирланган видео сигирлар эгаси Адриенна Айви томонидан Facebook’да эълон қилинди.
Унинг сўзларига кўра, ҳайвон фермага уйча қидириб кириб қолган. Унинг пайдо бўлиши эса, хўжалик ҳудудида ўтлаб юрган сигирларда ноодатий реакция келтириб чиқарди. 150 та сигир кемирувчи ортидан кетиб, ранчони тарк этишган.
Ферма эгаси сигирлар йўқолганини пайқаганидан сўнг, уларни ортга қайтариб олиб келган. Айвининг журналистларга айтишича, сигирлар жуда қизиқувчан бўлади, шунинг учун сув қундузининг пайдо бўлишига жуда ноодатий тарзда “муносабат билдиришган”.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар