
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари ёш қиз жинсий қуллик қурбонига айланишининг олдини олишди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар берди.
33 ёшли Таразда яшовчи “куёв” алдов йўли билан 20 ёшли олмаоталик қизни Остона шаҳрига олиб келади. Жабрланувчининг сўзларига қараганда, йигит қизга уйланишга ваъда берган ва Остонага гўёки ота-онаси билан таништириш учун олиб келган. Асл мақсади эса қизни жинсий қул сифатида “пуллаш” бўлган.
Йигит қизни А. исмли фуқарога 50 минг танга эвазига “сотиб юборади”. 33 ёшли йигит қўлга олинганида, унинг ёнидаги мазкур пуллар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Маълум бўлишича, қиз йигит билан Олмаота шаҳрида танишган. Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича тергов ишлари бошланган. Айбланувчи йигит ўз айбига иқрор бўлган. Шунингдек, унинг бошқа жиноятларга ҳам алоқадорлиги бўйича тергов ҳаракати олиб бориляпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар