Канаданинг Торонто шаҳри қутқарувчилари номаълум сабабларга кўра, ҳеч қандай ҳимоя воситасисиз қурилиш кранига чиқиб олган аёлни қутқарди, деб хабар берди Даракчи нашри.
26 апрель куни шаҳар аҳолиси шаҳар марказидаги қурилишлардан биридаги баландлиги 12 қаватли уй билан тенг бўлган краннинг металл конструкциясига чиқиб олган аёлни кўришди. Воқеа жойига етиб келган қутқарув хизмати ходимлари бир неча қутқарув вариантларини муҳокама этиб, аёлни қутқаришнинг ягона йўли кран ўқи орқали юқорига кўтарилиш деган хулосага келишди.
Оқибатда альпинистларга ўхшаб қуролланган ўт ўчирувчилардан бири кран илмоғида ўтирган аёлни қутқариш учун юқорига кўтарилди. Жинси ва енгил куртка кийган аёл ҳимоя арқони билан пастга туширилди. Қутқарув ишлари жараёнида аёл қутқарувчиларга қаршилик кўрсатмади. Уни қутқарган ўт ўчирувчи қиз ҳимоя воситасиз бундай баландликка қандай кўтарилганига ҳайрон бўлди. Кран тепасига чиқиб олган аёл, 23 ёшли маҳаллий аҳоли вакиласи Мариса Лазо эканлиги маълум бўлди, у ўзининг ҳаракатларини тушунтириб беролмади. Мариса жамоат тартибини бузганлиги учун суд олдида жавоб берадиган ва нима учун кран тепасини маҳаллий матбуот вакилларига изоҳлайдиган бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди